Ҳозирда 14 мингдан ортиқ ўғил-қизларимиз дунёдаги етакчи олийгоҳларда таълим олмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказмоқда.
Ҳозирда 14 мингдан ортиқ ўғил-қизларимиз АҚШ, Европа, Япония, Хитой, Кореянинг етакчи олийгоҳларида таълим олмоқда.
Бундай ёшлар таътилда юртимиздаги вазирлик, ҳокимлик, давлат ва хусусий компанияларда амалиёт ва стажировка ўташи учун шароит яратилади.
Бунинг учун бир ойда иш берувчилар ва хорижда ўқиётган талабаларни бир-бири билан боғлайдиган рақамли мулоқот платформаси ишга туширилади.
Шунингдек, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан ҳар йили 700 га яқин ўғил-қизларимиз дунёнинг топ олийгоҳларига юборилмоқда.
— Биз ислоҳотларимизнинг илк босқичида иқтидорли ёшларимизни асосан давлат ташкилотларида ишлаб бериш шарти билан чет элда ўқишга юбордик.
Хусусий секторда ҳам бундай кадрларга эҳтиёж кундан-кунга ортиб боряпти.
Энди ёшларимиз хусусий сектор буюртмаси асосида ҳам “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали нуфузли хорижий олийгоҳларда ўқиши мумкин бўлади – деди Президентимиз.
ЎзА