Ҳошимов Сирожиддин Қуроқбоевичнинг қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Узумнинг (Vitis vinifera) кишмишбоп навларидан майиз тайёрлаш технологиясининг айрим элементларини такомиллаштириш” мавзусида
Ҳошимов Сирожиддин Қуроқбоевичнинг “Узумнинг (Vitis vinifera) кишмишбоп навларидан майиз тайёрлаш технологиясининг айрим элементларини такомиллаштириш” мавзусидаги 06.01.11 – Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 10 ноябрь 16:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент вилояти, 100164, Қибрай тумани, Университет коъчаси, 2-уй, Тошкент давлат аграр университети, Бош биноси илмий кенгаш мажлислар хонаси.
Тел.: (+99871) 260-48-00; (+99871) 260-47-70 Факс: (+99871) 260-38-60
e-mail: tuag-info@edu.uz