Хоразмда ҳудудий “Pro-Tur” баҳслари якунланди(+видео)
Урганч шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида стол тенниси бўйича янги форматдаги ҳудудий “Pro-Tur” мусобақалари ўтказилди.
Илк бор мамлакатимиз ҳудудлари 5 та минтақага бирлаштирилиб, ҳар бир минтақа учун 10 миллион сўмлик соврин жамғармасига эга “Pro-Tur” яккалик мусобақалари ягона тизим асосида ўтказилди.
Ўзбекистон стол тенниси федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидан юқори натижаларга эга, тажрибали стол тенниси усталари иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.
Илк бор ўтказилаётган ушбу ҳудудий “Pro-Tour” мусобақасида жами 128 нафар спортчи, жумладан, 81 нафар эркак ва 47 нафар аёл иштирок этди.
Мусобақа давомида иштирокчилар ўз маҳоратларини намойиш этиб, юқори натижа учун ўзаро куч синашдилар.
Мусобақа натижаларига кўра, эркаклар ўртасида
1-ўринни Муҳаммад Ўктамбоев(Хоразм вилояти),2-ўринни Амирхон Матниязов(Қорақалпоғистон Республикаси),3-ўринни Алишер Эгамберганов( Хоразм вилояти), Аслбек Комилов(Хоразм вилояти) қўлга киритди.
Аёллар ўртасида эса 1-ўринга Мубина Маримбаева( Хоразм вилояти),
2-ўринга Гулхан Жалғасбаева( Қорақалпоғистон Республикаси),
3-ўринга Фотимахон Матризаева( Хоразм вилояти), Кунсулу Қошмуратова( Қорақалпоғистон Республикаси) сазовор бўлди.
– Биз ушбу мусобақада иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтдик, – дейди қорақалпоғистонлик спортчи Гулхан Жалғасбаева. – Ўйинлар жуда адолатли бўлиб ўтди. Рақибларим ҳам кучли спортчилар бўлди. Мен барча йўналишлар бўйича ўзимни синаб кўрдим. Ташкилотчилик ишлари ҳам маъқул бўлди. Энг муҳими, ҳар ким ўзининг маҳоратини кўрсата олди.
[gallery-31751]
Бундай спорт тадбирлари стол теннисини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзига қизиқишини оширишга хизмат қилади.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Стол тенниси федерацияси томонидан ажратилган пул мукофотлари билан тақдирландилар.
<iframe width="1060" height="596" src="https://www.youtube.com/embed/0ujObmAioxo" title=""Янги форматдаги ҳудудий мусобақа"" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов(сурат, видео),
ЎзА мухбирлари