Хоразмда барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинчалик тўхтатилади
Бу ҳақда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати ЎзА мухбирига хабар берди.
Хабарда таъкидланишича, Хоразм вилоятида 14 июлдан бошлаб бир неча кун давомида ҳаво ҳароратининг 44-45°C гача кўтарилиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан, Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг тавсиясига мувофиқ, мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида:
2026 йил 14 июлдан 17 июлга қадар Хоразм вилоятидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинчалик тўхтатилади.
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 2026 йил 20 июлдан одатий тартибда давом эттирилади.
Шунингдек, ҳурматли ота-оналардан ушбу вақтинчалик чекловни фарзандларимиз саломатлигини асрашга қаратилган профилактик чора сифатида тўғри қабул қилишларини ҳамда бу даврда болаларнинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратишлари сўралади хабарда.
А.Шокиров, ЎзА