Ҳоким ёшлар билан учрашди
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ёшлар билан учрашди.У вилоят йигит-қизларининг ўтаётган йилда эришган ютуқларини эътироф этиб, ёшларни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан қутлади.
Учрашувда вилоят ҳокими ёшларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади. Уларга ечим топиш чоралари бўйича масъулларга топшириқлар берди.
Мулоқотда “Эл-юрт умиди” жамғармаси дастури доирасида хориж олий ўқув юртларида таҳсил олаётган бухоролик ёшлар ҳам онлайн тарзда иштирок этиб, қатор истиқболли таклифларни илгари сурди.
[gallery-15236]
Тадбир якунида шаҳар ва туманлардаги ёшлар етакчиларидан бир гуруҳига вилоят ҳокимлиги томонидан хорижда тажриба алмашиш бўйича махсус сертификатлар топширилди.
Шунингдек, фан, таълим, маданият, спорт, санъат соҳаларида алоҳида ташаббус кўрсатган ёшлар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),
ЎзА мухбирлари