Хива - Ислом дунёсининг туризм пойтахти
Илк бор Ўзбекистон шаҳри – Хива 2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди.
Мазкур қарор Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида қабул қилинди.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, Ислом дунёсининг туризм пойтахти номинациясига яна 4 давлатдан шаҳарлар номзоди қўйилган эди: Абу-Даби (БАА), Шанлиурфа (Туркия), Лаос (Нигерия), Душанбе (Тожикистон).
Хива шаҳрининг тарихий қиёфаси тикланиши, амалга оширилган реставрация ва консервацияга оид ишлар, қолаверса, электр устунлар демонтаж қилингани, сайёҳларнинг катта оқимини қабул қилиш учун яратилган шароитлар алоҳида эътироф этилди.
Инфратузилма яхшилангани, 5 юлдузли меҳмонхоналар, бутик-отель ва хостеллар қурилиши фаол давом этаётгани эътиборга молик. Бундан ташқари шаҳарда туризм ва соҳага ёндош бошқа йўналишларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун яратилган қулай шароитлар ҳам юқори баҳоланди.
ЎзА