Хитой, Россия ва Франция Эронга қарши резолюцияга қарши чиқди
“The New York Times” газетаси ёзишича, Баҳрайн бошқа Форс кўрфази давлатлари кўмагида Эроннинг минтақа мамлакатларига қарши ҳаракатини қораловчи, Ҳурмуз бўғозини очиш учун куч ишлатишга чақирувчи резолюция лойиҳасини тақдим этишга уринди. Бинобарин, бу ташаббус БМТ Хавфсизлик кенгашининг бир неча доимий аъзоси қаршилигига дуч келди.
Хитой, Россия ва Франция куч ишлатиш мумкинлиги ҳақидаги қоидага қарши чиқди ва бундай қарорга вето қўйишини билдирди.
Шундан сўнг Баҳрайн томони ҳужжатни қайта кўриб чиқиб, дарҳол ҳарбий аралашув ҳақидаги иборани олиб ташлади, бироқ Теҳрон ҳаракати қораланиши сақлаб қолинди.
С.Раҳимов, ЎзА