Хитой кириш-чиқиш қоидасини кучайтирмоқда
15 сентябрда кучга кирган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши янги қарори билан мамлакат суверенитети ва хавфсизлиги таъминланиши, шунингдек мамлакатга кираётган ва давлатдан чиқиб кетаётган шахслар ҳуқуқи муносиб ҳимоя қилиниши учун қўшимча чора жорий этилади.
Ҳужжатда таъкидланишича, расмийлар айрим мамлакатларга бораётганлар учун муайян хавфдан огоҳлантириш беради. Чет элда жиноят содир этган ёки экспорт назорати қоидасини бузган ХХР фуқароларига олти ойдан уч йилгача мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқланиши кўзда тутиляпти.
Виза олиш чоғи ёки чегарада ёлғон маълумот берган хорижликлар мамлакатга кириши бир йилдан беш йилгача тақиқланиши мумкин.
Шунингдек, кириб-чиқиш жараёни воситачилари учун мажбурий рўйхатдан ўтиш жорий этилмоқда.
Ноқонуний фаолият учун 750-7500 доллар оралиғида жарима белгиланади.
С.Раҳимов, ЎзА