Хитой экспорти Си Цзиньпин ва Дональд Трамп учрашуви олдидан 14 фоиз ўсди
“Financial Times” газетаси Хитой божхона маълумотига таяниб хабар беришича, ушбу мамлакат экспорти апрель ойида доллар эквивалентида 14,1 фоиз ўсиб, март ойидаги пасайишдан кейин яна тикланган.
Ижобий суръат асосан замонавий технология соҳаси, аниқроғи электроника ва машинасозлик ҳисобига таъминланди. Таҳлилчилар таъкидлашича, савдо кўрсаткичи бозор башорати кўрсаткичидан ошиб кетган.
Импорт ҳам ўтган йилга нисбатан 25,3 фоиз кўпайди. Бу ички талаб кучайиши ва хом ашё қимматлашуви билан боғлиқ. Апрель ойида Хитойнинг савдодан соф фойдаси 84,8 миллиард долларга етди. Бу март ойига нисбатан анча юқори.
Иқтисодчилар бундай сезиларли ўсишни Чин юртида ишлаб чиқариш барқарорлиги ва ХХР раҳбари Си Цзиньпин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп ўртасидаги музокарадан умидворлик билан боғламоқда.
С.Раҳимов, ЎзА