Хитой 2027 йилгача учар автомобиллар ишлаб чиқармоқчи
Хитойнинг "Xpeng" компанияси 2027 йилгача учар автомобиллар, шунингдек, одамсимон роботларни кенг кўламда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Компания раҳбари Браян Гунинг таъкидлашича, “Xpeng” аллақачон учар автомобилларга 7000 дан ортиқ буюртма олган ва ҳозирда авиация назорати органлари томонидан зарур рухсатномалар олинмоқда.
Браян Гу Германиянинг “Volkswagen” автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси билан ҳамкорликнинг “катта салоҳияти”ни ҳам қайд этди. Жорий йил март ойида “Volkswagen” “Xpeng” билан ҳамкорликда электр автомобилларни ишлаб чиқаришни бошлади.
Таъкидланишича, Хитой компанияси келгуси ўн саккиз ой ичида минглаб роботакс ишлаб чиқармоқчи. Дастлаб, одамсимон роботлар мижозларга хизмат кўрсатишда қўлланилади, улар маъмурият ва савдо бўйича маслаҳатчилар сифатида хизмат қилади.
Г.Сатторова, ЎзА