ХДП: ёшлар билан учрашув
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Раҳбар ва ёшлар” мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари, партиянинг “Ёшлар қаноти” аъзолари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирдан мақсад, раҳбар ва ёшларнинг мулоқотини ташкил этиш, ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб қилиш, уларнинг ташаббуслари ва таклифларини олиш, ёшларнинг сиёсий кўникмаларини ривожлантириш, партия сафига жалб қилиш ва партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тушунтиришдан иборатдир.
Тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, ёшларга яратилаётган имкониятлар, улардан ўз вақтида тўғри фойдаланаётган ёшларнинг бугунги ютуқлари, шунингдек, партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳақида тушунчалар берилди.

Шу билан бирга, қорақалпоғистонлик ёшлар учун берилган қўшимча квота, шунингдек, аёл-қизлар учун берилган имтиёзлар орқали талаба бўлганлар ўз фикрларини билдирди ва Оролбўйи ёшларига шундай имкониятлар яратиб берилгани учун Президентимизга ўз миннатдорлигини билдирди.
Учрашувда партия сафига янги қабул қилинган бир қатор ёшларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА