Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи

Давлатимиз раҳбарининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ишлари изчил давом этмоқда. 

 “Эл-юртимизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, инсонни эзгу ва савоб ишларга даъват этадиган ушбу ойни муносиб тарзда ўтказиш мақсадида, бу йил ҳам мамлакатимизда катта тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, маҳалла ва уй-жойлар, масжид ва мадрасаларни обод қилиш, кекса, ногирон ва ёрдамга муҳтож шахсларнинг ҳолидан хабар олиш, қўшнилар, яқин қариндошларга меҳр ва эътибор кўрсатиш, ибодат ва ифтор маросимларини тартибли ўтказишга хонадон ва маҳалла аҳллари, жамоатчилик вакиллари тарафидан алоҳида аҳамият берилмоқда” деб таъкидлаган эди Президентимизнинг Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан халқимизга йўллаган табригида.

Буларнинг барчаси бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини, инсонпарварлик тамойилларини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилиши табиий, албатта. Рамазон ойининг улуғ фазилатлари, ахлоқий-маънавий аҳамияти айнан ана шундай олийжаноб ишларда яққол намоён бўлади, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз. 

Бу энг яхши ва эзгу амаллар, ҳар бир қилган савобли ишлар улуғланадиган ой. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирларда Қуръони карим тиловат қилинди. Бир пиёла чой ва ифторлик дастурхони атрофида яқинлар бир-бири билан мазмунли ва мароқли суҳбатлар қилишди. 

Байрам муносабати билан жойларда ташкил этилаётган хайрия тадбирларида вазирликлар, меҳнат жамоалари, ўқув юртлари ҳамда депутатлар фаол иштирок этмоқда. Жумладан, O'zLiDePдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Қоразбай Ешбаев Қўнғирот туманидаги “Хоразм”, “Қўнғирот”,  “Адабиёт”, “Ўрнак” ва “Қият” овул фуқаролар йиғини ҳудудларида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Депутат аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг турмуш шароити, муаммо ва таклифларини ҳам тинглади.

Саховат ва меҳр-оқибат ойида амалга оширилган бу каби эзгу ишлар фуқаролар ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Айниқса, эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада оширади.

Партия вакиллари томонидан жойларда олиб борилаётган хайрия тадбирлари аҳоли манфаатларини таъминлаш, юртимиз фаровонлигини юксалтириш ва ижтимоий адолат тамойилларини қарор топтириш йўлидаги амалий саъй-ҳаракатларнинг ёрқин ифодасидир.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хайрия тадбирлари давом этмоқда