Хатамова Ҳамидахон Комилжоновнанинг қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Андижон вилояти шароитида шафтоли (Persica vulgaris Mill.) навларининг агробиологик хусусиятлари ва кўчат етиштиришнинг айрим элементларини ишлаб чиқиш» мавзусида
Хатамова Ҳамидахон Комилжоновнанинг 06.01.07-“Мевачилик ва узумчилик” ихтисослиги бўйича «Андижон вилояти шароитида шафтоли (Persica vulgaris Mill.) навларининг агробиологик хусусиятлари ва кўчат етиштиришнинг айрим элементларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 16 июнь 12:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент вилояти, 100164, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй, Тошкент давлат аграр университети, Ахборот ресурс маркази 2-қават.
Тел.: (+99871) 260-48-00; (+99871) 260-47-70; факс: (+99871) 260-38-60
e-mail: tuag-info@edu.uz