Ҳарбийларнинг мурожаатлари тингланди
Ширин шаҳридаги Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун оммавий сайёр қабул ўтказилди. Гулистон ҳарбий прокуратураси раҳбарлигида ташкил этилган тадбирда мурожаатларни жойида кўриб чиқиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларнинг қонуний ечимини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Қабулда Гулистон ҳарбий прокурори Фарруҳ Жумаев, Ширин шаҳар ҳокими ўринбосари Фарруҳ Алимов, Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Хуршид Садиров, қўшилма командири Адҳамжон Шоҳакимов ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари иштирок этишди.


Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг мурожаатлари тингланиб, кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш вазифалари белгилаб олинди.


Шунингдек, ҳарбий қисм еттилиги фаолияти муҳокама қилиниб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири