Ҳарбийларнинг фарзандлари учун концерт дастури ташкил этилди
1 июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ФВВ академияда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун байрамона концерт дастури бўлиб ўтди.
Байрам тадбири давомида болажонларга қувонч ва кўтаринки кайфият улашиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда оилаларда меҳр-оқибат ва эътибор муҳитини янада мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратилди.

Тадбир дастури доирасида Академия Оркестр жамоаси ижросида куй-қўшиқлар, қизиқарли саҳна чиқишлари, болалар ўртасида турли қизиқарли мусобақалар, қувноқ томошалар ҳамда байрамона чиқишлар намойиш этилди.

Шунингдек, болажонлар учун интерактив ўйинлар ташкил қилиниб, фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Байрам тадбирида ҳарбий хизматчилар ва хизматчилар фарзандлари билан биргаликда фаол иштирок этиб, қувончли лаҳзаларга шерик бўлди. Тадбир давомида болаларнинг самимий қувончи ва беғубор кулгиси байрамга янада файз бағишлади.
Г.Бобоева, ЎзА