Ҳарбий округ билан танишув
Қарши шаҳри юридик техникуми талабалари Қарши ҳарбий прокуратураси ходимлари ҳамроҳлигида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ бошқарув аппаратига саёҳат қилишди. Меҳмонларни юқори кайфиятда кутиб олган мезбон офицерлар округ ҳудуди ва ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан таништиришди.
Округ шонли тарихи музейи соҳага доир кўпгина маълумот ва жиҳозларни ўз ичига олади. Талабалар музей билан танишди.
Шундан сўнг округ бошқарув аппарати маданият саройида Қарши ҳарбий прокурори билан ёшларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Ҳуқуқ ҳимоячиси бўлишни мақсад қилиб, олдига улкан марраларни қўйган ёшлар Қарши ҳарбий прокурори билан суҳбат жараёнида келгусидаги фаолиятида асқатадиган кўплаб маълумотларга эга бўлди.
Бу каби тадбирлар ёшларда ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришга хизмат қилади.
Ўлмас Баротов,
ЎзА мухбири