Халқаро кимё олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Нукус шаҳридаги “Оққуш” мажмуасида мактаб ўқувчиларининг кимё фанига оид назарий билимлари ва амалий кўникмаларини синовдан ўтказишга қаратилган Абу Райҳон Беруний номидаги III халқаро кимё олимпиадасининг очилишига бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, иштирокчиларни халқаро кимё олимпиадасининг очилиши муносабати билан қутлади.
[gallery-32346]
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида таълим-тарбия тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, ёшларни ҳар томонлама билимли қилиб камол топтириш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Юртимизда учинчи бор ўтказилаётган халқаро кимё олимпиадаси ҳам ана шундай тадбирларнинг амалий натижасидир.
Олимпиада ёшларнинг қизиқиши, билим ва кўникмаларини ривожлантиришда, ўзаро дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Унда дунёнинг бир қатор давлатидан келган 120 нафардан зиёд энг зукко ёшлар бир ҳафта давомида ўз билимларини синовдан ўтказади.
Албатта, ушбу халқаро олимпиада ёшларнинг кимё фанига бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА