Халқаро ҳамкорлик дастури ишга туширилди (+видео)
Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Марказий Осиё учун 2026–2029 йилларга мўлжалланган янги халқаро ҳамкорлик дастури расман ишга туширишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур дастур қарийб 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги бюджетга эга бўлиб, икки асосий йўналишни қамраб олади. Жумладан дастур ёшларни касбга ўқитишни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш имкониятларини кенгайтиришни назарда тутади.
Швейцария 2026−2029 йилларга мўлжалланган Марказий Осиёдаги халқаро ҳамкорлик дастури доирасида Ўзбекистонга 18,3 млн франк (20 млн доллардан ортиқ) ажратади. Улар сув ва энергетика лойиҳалари, иқтисодиёт ва давлат бошқарувини ривожлантиришга йўналтирилади. Хусусан, Грант маблағларининг 58 фоизи сув ресурслари ва энергетика соҳасидаги лойиҳаларга, 29 фоизи барқарор иқтисодий ривожланишга, қолган 13 фоизи эса давлат бошқаруви, инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳаларидаги дастурларга йўналтирилади.
Хусусан Швейцариянинг Helvetas Swiss Intercooperation ташкилоти ҳамда Касбий таълим агентлиги ўртасида 2021–2025 йилларда амалга оширилган VET4UZ лойиҳасининг биринчи босқичи муваффаққиятли якунланди. Лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажми 12,5 млн Швейцария франкини ташкил этади.(графика) VET4UZ лойиҳасида касбий таълим битирувчиларининг меҳнат бозорида муносиб иш ўринларни топиш ва уларнинг бандлигини ошириш кўзда тутилган. Дастур доирасида Касбий таълим агентлиги ҳамда Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда пилот техникумлар учун зарур жиҳозларга бўлган эҳтиёж ўрганилиб, бир қатор таълим муассасалари замонавий ресторан ва бар ускуналари билан таъминланган.
Тадбир якунида Швейцария элчиси Константин Оболенский дастур бошланганини рамзий тарзда нишонлаб, бодом ниҳолини суғорди. Бу эса ҳамкорлик давомида мустаҳкам институтлар ва инсон ҳуқуқларига риоя этилишини иқтисодий ривожланиш, касбий кўникмалар ҳамда тенг имкониятларни англатиши таъкидланди.
<iframe width="815" height="458" src="https://www.youtube.com/embed/LvJcHSVEqYM" title="Xalqaro hamkorlik dasturi ishga tushirildi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА