Халқаро фуқаро авиацияси куни
7 декабрь куни “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ходимлари ўз касб байрамини нишонлайди. Ушбу сана муносабати билан миллий авиаташувчи мамлакат авиация соҳаси ривожига улкан ҳисса қўшаётган барчага йўллаган расмий табригини эълон қилди.
Халқаро фуқаро авиацияси куни 1994 йилда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO)нинг 50 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида таъсис этилди. 1996 йилда ICAO ташаббуси ва Канада ҳукумати кўмагида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 7 декабрни расман Халқаро фуқаро авиацияси куни деб тан олди.
Мазкур байрам бутун дунёда халқаро фуқаро авиациясининг давлатлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишдаги муҳим ролини англаб етишга ёрдам беради.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА