Гурланлик китобхон ёшлар – ғолиб
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Зукко китобхон” танловининг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 19 январда қабул қилинган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ёш авлод ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларнинг билим ва дунёқарашини бойитиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Зукко китобхон” танлови мунтазам ўтказиб келиняпти.
Танловда бу гал шаҳар-туманлардан 13 жамоа иштирок этди. Китобхонлик ва мутолаа маданияти борасида пешқадамлик қилган Гурлан тумани жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларга Ҳазорасп ва Шовот тумани жамоалари муносиб топилди.
Ғолиблар пул мукофотлари билан тақдирланди.
[gallery-13918]
ЎзА фотомухбири
Беҳзодбек Саидов олган суратлар