Гиёҳвандлик воситасини ноқонуний сақлаган шахс аниқланди
Юртимизда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сақлаш ва унинг айланмасига қарши курашиш ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбирлар давом этмоқда.
Хусусан, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сақлаш билан боғлиқ яна бир ҳолат аниқланди.
Маълум бўлишича, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқарога қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш учун узоқ муддатга ижарага берилган ер майдони четидаги иккита контейнер холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, контейнерлардан қуруқ ҳолатда сақланаётган жами 7 килограмм марихуана, ИЖ-38 русумли пневматик қурол ҳамда 12 мм калибрли 3 дона патрон топилиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳамроз Баёнов,
ЎзА