Гимнастикачиларимиз жаҳон кубогида совриндор бўлди
Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг илк босқичи якунланди. Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси муносиб иштирок этиб, шоҳсупадан жой олди.
Гуруҳ машқлари дастурида иштирок этган ҳамюртларимиз 5 та тўп билан бажариладиган чиқишларда 25.350 балл тўплаб, бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу йўналишда Хитой жамоаси 27.250 балл билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, нейтрал мақомда иштирок этган спортчилар (Россия) 27.200 балл билан иккинчи поғонадан жой олди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур натижа Ўзбекистон бадиий гимнастикаси учун халқаро майдондаги яна бир муҳим ютуқ сифатида қайд этилди. Дарвоқе, ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олган жамоамиз таркибидан Мумтозабону Исҳокзода, Эвелина Атальянц, Амалия Мамедова, Юлия Валевата, Самира Аҳмедова ва Ясмина Мкртичева ўрин олган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА