Германия Исроилга қурол экспортини чеклади
“Reuters” ахборот агентлиги хабар беришича, Германия ҳуқуқий муаммолар сабаб Исроилга янги уруш қуроллари экспорт қилишни тўхтатди. Бундай қарор қабул қилинишига жўнатилаётган маҳсулотлар Ғазодаги гуманитар қонунларни бузганлиги билан боғлиқ суд жараёни натижасида юзага келган ҳуқуқий ва сиёсий босим сабаб бўлган.
Экспорт лицензиясини тасдиқловчи Иқтисодиёт вазирлиги маълумотига кўра, ўтган йил ГФР Исроилга 326,5 миллион еврога тенг ҳарбий техника ва уруш қуроли жўнатган. Бу 2022 йилга нисбатан 10 баробар кўп.
Вазирлик парламент сўровига жавобан тақдим этган ҳисоботда эса бу йилги улуш камайгани – январдан 21 августгача бор-йўғи 14,5 миллион евро ажратилгани кўрсатилган. Бу миқдарда уруш қуроллари тоифаси қиймати атиги 32 449 еврога тенг.
Ғазо Соғлиқни сақлаш идораси уруш бошлангандан буён 41 мингдан кўп фаластинлик ўлдирилгани, 2,3 миллион аҳоли кўчишга мажбурлангани, очлик инқирози юзага келганини таъкидлайди. Жаҳон суди томонидан қўйилаётган геноцид айбловини Исроил инкор қилиб келади.
Германия Исроилга қурол экспорт қилиши билан боғлиқ ҳеч бир амлиёт, жумладан Никарагуа томонидан Халқаро судда қўзғатилган иш ҳали муваффақият қозонмади.
Ҳукумат ичидаги келишмовчилик
Айни вазият ҳукумат ичида келишмовчилик келтириб чиқармоқда, чунки Канцлер Исроилни қўллайди. Яшиллар бошчилигидаги иқтисодиёт ва ташқи ишлар вазирликлари партия аъзолари қаршилигига қарамай, Нетаньяху маъмуриятини қораламоқда.
Европа бўйлаб кузатилаётган ҳуқуқий муаммо Исроилнинг бошқа иттифоқчиларини ҳам қурол экспортини тўхтатишга мажбурламоқда. Масалан, Бирлашган Қироллик шу ой Исроил халқаро гуманитар қонунларни бузаётган бўлиши мумкинлигидан хавотир олиб, қурол экспорти учун берлиган 350 лицензиядан 30 тасини бекор қилди. Февраль ойида Нидерландия суди мамлакатга Исроил учун ажратилаётган Ф-35 қирувчи самолёти эҳтиёт қисмларидан Ғазодаги бегуноҳ аҳоли яшайдиган манзилларга ҳужум қилишда фойдаланилиши билан боғлиқ хавотир сабаб ушбу давлатга ҳар қандай экспортни тўхтатишни буюрди.
АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти аввалроқ мамлакат қуроллари Ғазонинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларида қўлланишидан қўрқиб, баъзи бомбалар жўнатилишини бир муддатм тўхтатган ва кейин яна давом эттирган. Бошқа турдаги қуролларга чеклов қўйилмаган, чунки АҚШ расмийлари мудом Исроил ўзини ҳимоя қилиш қобилиятига муҳтожлигини таъкидлайди.
Берлинга қарши беш хил даъво қўзғатган Конституциявий ва инсон ҳуқуқи бўйича Европа маркази адвокати хулосасига кўра, 2024 йил учун рухсатнома сезиларли даражада камайиши Исроилга қурол етказиб бериш вақтинча чекланишидан далолат. Шу билан бирга ҳуқуқшунос айни вазиятни сиёсатдаги онгли ўзгариш сифатида баҳоламаслигини ҳам қўшимча қилган.
С.Поёнов, ЎзА