Бухоро шаҳрида жойлашган “Ш.Т.Л.” МЧЖга қарашли тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида йирик миқдорда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

“Ўзэнергоинспекция”нинг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда мазкур корхона биносидаги газ ҳисоблагич ускунасига ташқи таъсир кўрсатилиб, табиий газдан белгиланмаган тарзда фойдаланилгани маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти ташкилотига етказилган моддий зарар 1 миллиард 980 миллион сўмни ташкил этмоқда. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ ўғриси қўлга тушди