Футбол: Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Беҳруз Каримов Швейцарияга йўл олмоқда
АҚШ, Мексика ва Канада давлатларида ўтказилган 23-жаҳон чемпионати якунларидан кейин миллий терма жамоамизда ҳаракатланаётган бир қатор ёш футболчиларга хорижий мамлакат футбол клубларининг қизиқиши анча ортди.
Олиб борилган музокаралар натижасида 2026 йилги Жаҳон чемпионатида терма жамоамизнинг асосий таркибида Колумбия ва Португалияга қарши учрашувларда майдонга тушиб, ўз иқтидорини намойиш этган Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттирадиган бўлди.

Шунингдек, аввалроқ миллий терма жамоамизнинг яна бир ҳимоячиси 22 ёшли Жаҳонгир Ўрозов Самарқанднинг “Динамо” жамоасидан Қозоннинг “Рубин” жамоасига сотиб олиш шарти билан ижарага берилганди.
Айтиш лозим, Ўрозов Жаҳон чемпионатида терма жамоа сафида Колумбия ва Конго жамоаларига қарши кечган ўйинларда майдонга тушганди.
Т.Рўзиев, ЎзА