ФОТОГАЛЕРЕЯ: Мустақиллик йилларида янгиланган Андижон
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги олдидан
«Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва
келажак яратамиз!»
Давлатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида юртимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари ҳаётимиздаги янгиланишларда, аввало, инсон қадри ва манфаатларининг устуворлигида намоён бўлмоқда.
Ана шундай ўзгаришлар Андижон вилояти мисолида ҳам яққол кўзга ташланади. Кейинги йилларда ҳудудда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, замонавий инфратузилмани шакллантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, таълим ва тиббиёт сифатини оширишга қаратилган изчил ишлар амалга оширилди.
Бугун Андижоннинг қиёфаси тобора янгиланмоқда. Шаҳар ва туманларда замонавий турар жойлар, ижтимоий объектлар, йўл ва коммуникация тармоқлари барпо этилиб, аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратилаяпти. Бунёдкорлик жараёнлари вилоят маркази билан бир қаторда чекка ҳудудларни ҳам қамраб олмоқда.
[gallery-30824]
Вилоятнинг саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтириш, янги корхоналарни ишга тушириш, мавжуд қувватларни кенгайтириш ва ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу эса маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш, рақобатбардош ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтирмоқда.
Қишлоқ хўжалигида ҳам замонавий ёндашувлар тобора кенг қўлланилмоқда. Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, интенсив технологияларни жорий этиш, боғдорчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш, фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар ҳудуднинг аграр салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.
Ислоҳотларнинг бош мақсади — инсон қадрини юксалтириш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашдир. Шу мақсадда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва қамрови кенгаймоқда. Таълим соҳасида янги мактаб ва муассасалар барпо этилиб, ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаши учун муносиб шароитлар яратилмоқда.
Фан ва инновация, маданият ва маънавият, спорт соҳаларидаги ютуқлар ҳам вилоят ҳаётида муҳим ўрин тутмоқда. Ёшларнинг интеллектуал ва жисмоний салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг иқтидор ва истеъдодини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар изчил давом эттирилмоқда.
Маҳаллаларда ижтимоий муҳитни яхшилаш, аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилалар билан тизимли ишлаш, хотин-қизлар ва ёшларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш борасидаги ишлар ҳам инсон манфаатларига йўналтирилган ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.
Ушбу фотогалереяда ана шу янгиланишлар — бунёдкорлик ва тараққиёт, илм-фан ва таълим, тиббиёт ва спорт, ижтимоий ҳаёт, қишлоқ хўжалиги, саноат ва ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар, энг муҳими, инсон қадри устувор бўлган янги давр воқелиги акс этган.
Бугунги Андижон қиёфасида мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, халқимизнинг фидокорона меҳнати ва бунёдкорлик салоҳияти ўзининг ёрқин ифодасини топган.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА