Фотимахон Турсунбоева – Осиё очиқ кубоги ғолиби
Қозоғистон Республикасининг Актау шаҳрида бўлиб ўтган катталар ўртасида Осиё очиқ кубоги мусобақасида Наманган вилояти спорт жамоатчилигини хушнуд этадиган хушхабар янгради.
“Аqtau Asian Open” халқаро турнирида Тўрақўрғон тумани спорт мактаби тарбияланувчиси Фотимахон Турсунбоева 48 килограмм вазн тоифасида татамига тушиб, барча рақибларидан устун келган ҳолда ғолибликни қўлга киритди.

Эътиборлиси шундаки, мазкур ажойиб натижа орқали Фотимахон халқаро рейтинг очколарига 500 очко қўшиб, ўз рейтингини янада мустаҳкамлади.
Умуман олганда, мамлакатимиз дзюдочилари Осиё очиқ кубоги баҳсларида 5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза, жами 13 та медалга эга чиқишди. Қолаверса, чемпионлик нашидасини сурган ҳар бир спортчи жаҳон рейтинги учун ўз ҳисобларига 100 очкодан ёзиб қўйишди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири