Фотиҳ Бирол: Европада 6 ҳафталик реактив ёқилғи захираси қолди
Европада тахминан 6 ҳафталик реактив ёқилғи захираси қолган, деди Халқаро энергетика агентлиги бош директори Фотиҳ Бирол “Аssociated Рress” агентлигига берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, агар Эрон билан боғлиқ вазият туфайли нефть таъминоти тўхтатилса, минтақада яқин келажакда ёқилғи билан боғлиқ ҳолат қийинлашиши мумкин.
- Бунинг оқибатлари бензин, газ ва электр энергияси нархларининг ошишига олиб келади, -деди у. - Иқтисодий қийинчиликлар нотекис сезилади, энг кўп зарар кўрувчи минтақаларга асосан Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги айрим давлатлар киради.
Бирол шунингдек, агар Ҳурмуз бўғози орқали таъминотдаги узилишлар узоқ вақт давом этса, кўплаб давлатлар жиддий иқтисодий қийинчиликларга дуч келиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, бу иқтисодий ўсишни секинлаштириши ва баъзи ҳолларда рецессияга олиб келиши мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА