Форишдаги маданият маркази биноси янгиланди
Жиззах вилояти Фориш туман маркази «Боғдон» шаҳарчаси яна бир ҳашаматли бино барпо этилиши билан кўркамлашди.
Жиззах вилояти Фориш туман маркази «Боғдон» шаҳарчаси яна бир ҳашаматли бино барпо этилиши билан кўркамлашди.
Шаҳардаги 80 йилларнинг бошларида қурилиб, ўтган 40 йилга яқин даврда таъмирталаб ва ночор аҳволга келиб қолган маданият маркази реконструкция сўнг энг кўркам иншоотлардан бирига айланди.



Давлат бюджетидан сарфланган 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ ҳисобига фақат бинони ўзи эмас, барча жиҳоз ва мебеллар ҳам тўлиқ янгиланди. Марказда ҳашаматли томоша зали, амалий санъат, бадиий ижод билан шуғулланувчилар учун турли тўгарак хоналари, кутубхона ва музей ташкил этилди.
Муассасада хотин-қизлар учун ташкил этилган бичиш-тикиш ўқув цехига туман хокими томонидан 15 та тикув машинаси берилди.