Fitch Ratings “Navoiyuran” кредит рейтингини ижобийга ўзгартирди
Нуфузли халқаро рейтинг агентлиги ҳисобланган Fitch Ratings “Navoiyuran” давлат корхонасининг кредит рейтингини “Барқарор” кўрсаткичдан “Ижобий” (Positive Outlook)га ўзгартириб, корхонанинг “ВВ” даражасидаги узоқ муддатли “emitent defolt” рейтингини тасдиқлади.
Fitch Ratings томонидан кредит рейтинги “Ижобий” даражага ўзгартирилиши корхонанинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, халқаро молия бозорлари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча имкониятлар яратади.
Мазкур қарор жамоанинг молиявий барқарорлиги, стратегик аҳамияти, уран бозоридаги мустаҳкам ўрни ҳамда истиқболдаги ривожланиш салоҳиятига берилган юксак баҳодир.
Ушбу натижа “Navoiyuran” ДКда амалга оширилаётган трансформация, самарали корпоратив бошқарув тизими ва барқарор ривожланиш стратегиясининг халқаро миқёсдаги ҳақли эътирофи сифатида баҳоланмоқда.
Ғ.Хонназаров, ЎзА