“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади
“Волонтёрлик фаолиятини янада оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, қуйидагилар волонтёрлик фаолиятини янада оммалаштиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди:
– аҳоли, айниқса, ёшларда ижтимоий масъулият, ҳамжиҳатлик, ўзаро ёрдам ва раҳм-шафқат туйғуларини кенг шакллантириш;
– ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларга беғараз ёрдам кўрсатиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича хайрия тадбирларини амалга ошириш ва бошқалар.
“Эзгулик сари қадам” шиори остида волонтёрлик фаолиятини умуммиллий ҳаракатга айлантириш, волонтёрлик соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида:
– волонтёрлар иштирокида ижтимоий аҳамиятга молик тадбирлар, лойиҳалар ва акциялар ўтказилишини ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш, волонтёрлар моддий ва маънавий рағбатлантирилади;
– “Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади;
– 5 декабрь – Халқаро кўнгиллилар куни кенг нишонланади;
– халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакиллари иштирокида Осиё волонтёрлари форуми ўтказиб борилади.
ЎзА