Фелипе Паульер: Самарқанд – ёшларни амалий ҳаракатлар сари ундаган муҳим майдонга айланди
Самарқандда бўлиб ўтаётган Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференциясида иштирок этган БМТ Ёшлар идораси раҳбари, БМТ Бош котибининг ёшлар масалалари бўйича ёрдамчиси Фелипе Паульер ўз фикрлари билан ўтроқлашди:
– Ўзбекистонда яна бир бор бўлиб турганимдан ва Парламентлараро иттифоқнинг ушбу конференциясида иштирок этаётганимдан жуда мамнунман.
БМТнинг Ёшлар масалалари бўйича идораси номидан айтадиган бўлсам, бундай майдонлар БМТ низоми ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида илгари сурилган ғояларни мустаҳкамлаш учун муҳим имкониятдир. Шунингдек, парламентлар глобал келишув ва дастурларни миллий даражада амалий ҳаракатлар, қонунлар ва бюджетларга айлантиришда муҳим ўрин тутади.
Шу боис, ушбу конференция маданиятлараро ва давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришига умид қиламан. Умуман, бугун Самарқанд – ёшларни амалий ҳаракатлар сари ундаган муҳим майдонга айланди.
Бизга янгилик яратадиган, ёшларнинг мазмунли иштироки учун янада кўпроқ имкониятлар очадиган ва, энг муҳими, авлодлараро адолатни таъминлайдиган институтлар керак.
Самарқанд глобал конференцияси ҳар бир авлоднинг энг яхши жиҳатларини бирлаштириб, янада самарали институтларни шакллантиришга кенг йўл очди.
Норгул Абдураимова, ЎзА