Файзулла Аҳмадалиев ижодида миллийлик ва замонавийлик уйғунлиги(+видео)
Рассом устахонаси — шунчаки ижод қилинадиган жойми? Файзулла Аҳмадалиев асарларини мавҳум дейиш мумкинми? Ёки улар замирида биз англашимиз керак бўлган рамз ва метафоралар яширинми? Реалистик асарлардан бошланган ижодий йўл… Дарвешлар, жаҳонгашталар, зиёратчилар, афсонавий жониворлар, «Она бўри» ва қадимий шаҳарлар — рассомнинг 75 йиллик ижодий изланишлари. Устахонасига бирга кириб, рассомнинг ранглар, образлар ва рамзлар ортидаги сирли оламини кашф этамиз.
Файзулла Аҳмадалиев асардан – асарга ўз иконаграфияси сари борди; бирин-кетин дарвешлар, жаҳонгашталар, зиёратчилар, афсонавий хайвонлар, шер, какку, хўроз, “Она бўри”, сўнгроқ янги мавзулар – тўсиқ сифат девор, қадимги шаҳарлар ва уларни фуқаролари пайдо бўла бошлади. Бу тез-тез қайтариладиган сиймолар рассомнинг ранги поэмаларида ҳар сафар янгидан очилади, сабаби рассом ҳар-бир асарини янгидан-янги декоратив элементлар билан бойитадики, туғиладиган тасаввурлар оқими ва томошабинлар эътибори янги ва яна яширин метафора ва рамзлар қайтарилади. Бу жиҳатлар ана шуниси билан ҳам қизиқарли. Бу ўринда рассом ўз олдига қўйган ўта муҳим вазифаларни усталик билан ҳал қилишга эришган. У ижодининг асосий анъанавий жиҳатларини қайта кўриб чиқди, яъни асарни томошабин ўрганиб қолган шакл доирасидан чиқариб, уни янги ранг, пластик ечимлар ва туйғулар оламига олиб кирди.
У табиатан рангларнинг нозик жиҳатларини ҳис қила олиш қобилиятига эга бўлсада, кўпгина асарларида у сўфийлар либоси, лойдан кўтарилган девор ва пахсалар, қум ва умуман қуёш остида куйган ўлка руҳиятини ифода этувчи ўта содда-кулранг колорит билан чекланган.
Мунира Рамозонова, Ойбек Давронов, Салимжон Обиджонов, ЎзА