Фанлар академияси раҳбарияти Марказий банк мутасаддилари билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси раҳбарияти ҳамда Марказий банк масъул вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида илм-фан ва молия соҳаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, илмий салоҳиятни амалиёт билан уйғунлаштириш ҳамда ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, хусусан, ёш олимлар ва тадқиқотчилар учун Марказий банк тизимида стажировка дастурларини йўлга қўйиш, илмий тадқиқотларни амалий жараёнларга интеграция қилиш ҳамда иқтисодиёт ва молия йўналишларида илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Олимлар ҳамда банк мутахассислари ўртасида ташкил этилган мазкур мулоқот давомида савол-жавоблар, таклифлар, янги ташаббуслар илгари сурилди.

Учрашув якунида Фанлар академияси ва Марказий банк ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, ёш мутахассислар учун амалий тажриба ва илмий фаолиятни уйғунлаштирувчи лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Мазкур ҳамкорлик илм-фан ютуқларини иқтисодиёт ва молия соҳасига кенг жорий этиш, ёш тадқиқотчиларнинг касбий ривожланиши ҳамда мамлакатнинг инновацион салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Н.Раҳмонова,
ЎзА