Европаликлар Трамп даврида АҚШни Хитойдан кўра кўпроқ таҳдид деб билишади
“Politico Pulse” нашри Европа Иттифоқининг энг йирик 6 давлатида ўтказган сўровига кўра, Президент Трамп даврида АҚШ иттифоқчидан кўра кўпроқ таҳдид сифатида қабул қилинмоқда.
Польша, Испания, Бельгия, Франция, Германия ва Италияда АҚШни респондентларнинг атиги 12 фоизи яқин иттифоқчи деб атаган, 36 фоизи эса таҳдид сифатида кўрган. Сўровномада қатнашганларнинг атиги 29 фоизи Хитойни таҳдид деб билади, 70 фоизи эса Россияга таҳдид сифатида қарайди.
Респондентларнинг 86 фоизи Европа мудофаа қобилиятини ривожлантириши зарурлигини таъкидлаган. Бу ғояни қўллаб-қувватлаш, айниқса, Польша ва Бельгияда (95 фоиз) ҳамда Германияда (89 фоиз) кучли.
С.Раҳимов, ЎзА