Европада газ рекорд даражада қимматлашмоқда
Европа газ бозорида фьючерс нархлар тарихда биринчи бор бир кубаметрига минг доллардан кўп нарх қўйилди, дейилади ICE Futures келтирган маълумотда.
Масалан, Голландиянинг энг кўп газ сатиладиган TTF фьючерс хаби индекси бўйича бир куб газ нархи эрталаб 992 долларни кўрсатган эди, лекин соат 10 ларга бориб нарх энг юқори даражага чиқиб кетди ва қарийб 1 минг 30 долларгача борди.
Бундан олдинги рекорд 15 сентябрда ўрнатилган эди. Ўшанда бир куб газ нархи 963,9 долларга чиққанди.
Хуллас, Европада газ нархи сўнгги ҳафтада бир ярим баробарга қимматлашиб кетди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, бу Европа омборларининг тўлмагани боис газ тақчиллиги келиб чиқишидан хавфсираш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари, газга бўлган талабнинг ошишига иқтисодиётнинг тикланиши ва об-ҳаво шароити, шунингдек, Осиё билан рақобат ва Европага энг кўп газ етказиб берувчи "Газпром" компаниясининг экспорт кўрсаткичи камайгани сабаб бўлиши ҳам мумкин.