Эскича ишлаётган тиббиёт бирлашмалари танқид қилинди ва уларга янги ваколатлар берилди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашуви давом этмоқда.
Мамлакатимизда тиббиётнинг турли йўналишларида шифокорларнинг ҳамжамиятлари бор.
Президентимиз айрим ассоциацияларда янгиланишга интилиш етишмаётганини танқид қилди. Баъзиларига узоқ йиллар бир киши раҳбарлик қилиб, бошқаларга йўл очилмаяпти. Аъзоларнинг хорижда малака ошириши ва илғор даволаш усулларини жорий этишида ассоциациялар фаолроқ бўлиши керак.
Яқинда қабул қилинган фармон билан ассоциацияларга катта ваколатлар берилди. Энди уларнинг раҳбарлари аъзолар томонидан кўпи билан икки-уч йилга сайланадиган тизимга ўтилади.
– Ўйлайманки, ассоциациялар ўзининг қурултойини ўтказиб, тизимга янги муҳит, “янги қон” олиб кирадиган раҳбарларни сайлаб, соҳада ўзгариш қилишни бошласа, айни муддао бўлади, – деди Президентимиз.
ЎзА