Эшонобод – обод ва файзли гўша
ФОТОРЕПОРТАЖ
Тошкент вилояти Чиноз туманидаги “Эшонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 3 минг 700 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарасида маскан ободлик касб этган.
Кўркам ва замонавий типда бунёд этилган маҳалла идорасида соҳа ходимлари ҳамда бу ерга келадиган фуқаролар учун барча шарт-шароит яратилган.
[gallery-6332]
Ҳудудда фаолияти йўлга қўйилган “Ataman” тикувчилик цехида айни пайтда 250 нафар хотин-қиз иш билан банд. Цехда асосан корхона ва ташкилотлар учун махсус хизмат кийимлари, катталар ва болалар учун костюм-шим тайёрланади. Корхона маҳсулотларига буюртмачилар талаби юқори.
Маҳаллада жой олган Маданият саройида эса турли йўналишда тўгараклар ташкил этилган бўлиб, бу ерда кўплаб ёш истеъдодлар маҳорат оширмоқда.
Бугун жойларда бўлаётган ўзгаришлар бевосита аҳоли турмуш даражасига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Буни Эшонобод маҳалласида яшовчи кишилар кайфиятидан ҳам яққол сезиш мумкин.
Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат),ЎзА