Эронда кўнгиллилар армияси тузилмоқда
"APA" нашри ёзишича, Эронда мамлакатни эҳтимолий АҚШ ҳужумидан ҳимоя қилишга қаратилган мингдан ортиқ кўнгиллилар батальони ташкил этилади.
Таъкидланишича, Ислом Республикасининг ҳар бир фуқароси ташаббусда иштирок этиб, мамлакат мудофааси учун кўнгилли сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин. Келиб тушган мурожаатлар сони жуда кўп бўлгани сабабли, ташкилотчилар мингдан ортиқ батальон тузишга қарор қилган.
Хабарга кўра, ҳозирга қадар 31,5 миллиондан ортиқ ариза қабул қилинган. Рўйхатдан ўтган кўнгиллилар 15 сентябрдан кейин ҳарбий тайёргарлик ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус курсларда иштирок этади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА