Эрон Швецияга элчи юбормайди
Эрон маъмурий тартиб-қоида жараёни тугалланганига қарамай, муқаддас Қуръон нусхаси ёқиб юборилгандан кейин Стокгольмга янги элчисини юбориш қарорини бекор қилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён баёнот берди.
– Кеча биз мамлакатимизнинг Швециядаги янги элчиси жаноб Ҳожатуллоҳ Фағоний билан батафсил суҳбатлашдик, – деб ёзган ТИВ раҳбари ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – У дипломатик миссиянинг ҳозирги ҳолати бўйича ҳисобот берди.
Абдуллоҳиён Стокгольмда ҳуқуқ-тартибот идоралари рухсати билан муқаддас китобни ёқиш акцияси амалга оширилгандан кейин шундай қарор чиқарилганини айтди.
23 июнь куни Швеция пойтахти марказида ироқлик 37 ёшли Салвон Момика мусулмонларнинг муқаддас китобини ёқиб юборган эди.
ЎзА