Эрон ўз ҳаво ҳудудини халқаро парвозлар учун қайта очмоқчи
Эрон Фуқаро авиацияси ташкилоти мамлакат ҳаво ҳудудида парвозлар учун жорий этилган барча чекловлар бутунлай олиб ташланишини маълум қилди.
Таъкидланишича, парвозлар хавфсизлиги тўлиқ таъминланиб, мутасадди идоралар билан зарур келишувларга эришилгач, чекловлар бекор қилинади ва авиация тизими режа асосида босқичма-босқич одатий иш тартибига қайтади.
Ушбу чекловларнинг жорий этилишига минтақада ҳарбий вазиятнинг кескинлашгани сабаб бўлган эди.
Аввалроқ, Теҳрон расмийлари агар Исроил Ливан пойтахтига ҳужум қилса, бунга жавобан Исроил ҳудудига зарба берилиши ҳақида огоҳлантирган эди. Бунинг ортидан, 8 июнга ўтар кечаси Исроил Эроннинг ғарбий ва марказий ҳудудларидаги ҳарбий объектларини нишонга олди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА