Эрон билан уруш даврида Осиёдан АҚШга юк ташиш нархи 109 фоиз ошди
“Bloomberg” нашри ёзишича, сўнгги ҳафталарда ёнилғи қимматлаб, Осиёнинг баъзи портларида тирбандлик юзага келган. Океан юкини брон қилиш мавсуми энг юқори чўққисига кўтарилиши олдидан талаб ортиб, нарх кескин ошган.
Маълумотга кўра, Осиёдан Шимолий Европага 40 футлик контейнер учун 3649 доллар сўраляпти. Бу аввалги ҳафтага нисбатан 27 фоиз кўп.
АҚШ ғарбий соҳилига юк ташиш нархи 20 фоиз кўтарилиб, 3933 долларга етди. Бу рақамлар бир неча шаҳарлараро йўналиш бўйича сўнгги мувофиқлаштирилган маълумотга мос. Яъни нарх сўнгги ҳафтада йиллик энг юқори даражага кескин сакраган.
Ҳурмуз бўғози тўсиб қўйилиши туфайли юк бошқа йўналиш орқали ташилиши Жануби-шарқий Осиё юк ташиш марказлари, жумладан Сингапур ва Малайзиядаги Порт Клангда тирбандлик келтириб чиқармоқда. Шу тариқа юк Форс кўрфазидан узоқ жойлашган савдо йўлларига тақсимланмоқда.
Таҳлилчи фикрича, йилнинг иккинчи ярмида нефть нархи юқори бўлиб қолишидан хавотир ортиб бораётган бир пайт, фоиз ставкаси янада ошиши эҳтимоли сақланиб қолади.
С.Раҳимов, ЎзА