Эрон БААга қилинган ҳужумларга алоқадорлигини рад этди
Теҳрон Бирлашган Араб Амирликларига қилинган ҳужумларга алоқадорлигини рад этмоқда, деб ёзди “Al Jazeera” нашри.
Эрон ҳарбий раҳбарияти БААни нишонга олиш режаси йўқлигини ва ушбу амалиётлар мамлакат ҳудудидан бошқарилмаганини алоҳида таъкидламоқда.
Ушбу баёнот Ҳурмуз бўғозида кузатилаётган кескинлик фонида янгради. Ҳозирда АҚШ ҳарбийлари ушбу стратегик сув йўли орқали ўтаётган кемаларни назорат қилиш учун ўз кучларини жойлаштирган.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакиллари эса минтақадаги ташқи кучларга тегишли кемаларнинг бўғоз орқали эркин ва тўсиқсиз ҳаракатланишига йўл қўймаслигини қатъий маълум қилган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА