Эрдоған аҳолини сув тежамкорлигига чақирди
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакатнинг турли ҳудудларига қурғоқчилик хавф солаётгани ҳақидаги хабарлардан келиб чиқиб, аҳолини сувни тежаб ишлатишга чақирди.
Аввалроқ “NTV” телеканали Истанбулни таъминлаётган сув омборларидаги захира икки ойга етади, агар қурғоқчилик давом этса, вазият янада кескинлашади, дея хабар тарқатганди.
Истанбул сув захираси ва оқова бошқармаси пойтахт омборлари 33,37 фоизга тўлдирилгани, Измирдаги дам олиш масканида ҳам аҳвол оғирлигини маълум қилган.
“Бутун инсониятни, жумладан, Туркия фуқароларини сувни тежашга чақираман”, – деган Эрдоған Вазирлар Маҳкамаси мажлисидан кейин миллатга мурожаат қилиб.