Энг муносибларга тавсиянома берилади
Миллий армиямиз сафларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар хизмат давомида нафақат йигитлик бурчини ўтайди, балки, билим ва маънавий дунёқарашини ҳам орттириб боради. Аҳамиятли жиҳати олган билимини синовдан ўтказиш орқали олий таълим муассасаларига кириш учун ажратиладиган имтиёзли тавсияномани қўлга киритади.
Сурхондарё вилоятидаги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда 42 нафар муддатли ҳарбий хизматчи ана шундай тавсияномага эга бўлиш учун тест синовидан ўтди. Аскарлар жанговар, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий тайёргарлик, математика, физика ва мантиқдан билимини синовдан ўтказди.
[gallery-1105]
Тавсияноманинг яна бир қулайлик томони, у берилган вақтидан бошлаб 3 йил мобайнида ўз кучини йўқотмайди. Шубҳасиз, кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган шароитларга жавобан ҳарбий хизматчилар ўз зиммасидаги бурчни янада масъулият билан адо этади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(урат), ЎзА