ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
Айни пайтда корхонада тузлама, мева шарбатлари ва томат пастаси сингари етмиш турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.
ЭКСПОРТЧИ КОРХОНАЛАР БАРҚАРОР ИШЛАМОҚДА
Коронавирус пандемияси қарши кураш самарадорлигининг асосий омили ҳисобланаётган карантин билан боғлиқ нодатий шарт-шароитда ҳам кўплаб корхоналар ишлаб чиқаришни тўхтатмай, маҳсулотларини ташқи бозорга чиқаришни, яъни экспорт бўйича тузилган шартномалар асосида хорижлик ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни изчил давом эттирмоқда.
Наманган вилоятининг Наманган туманида фаолият кўрсатаётган “Асадбек ғишт саноати” масъулияти чекланган жамияти қошидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ихтисослашган цехда мева-сабзавот маҳсулотларини қадоқлаш, қуритиш ва сақлаш борасида вилоятдаги илғор корхоналардан бири ҳисорбланади. Цех ўз фаолиятини бошлаган дастлабки йилда 25 та иш ўрни очилган бўлса, босқичма-босқич янги лойиҳалар татбиқ этиб борилиши натижасида ўтган уч йил мобайнида бу ерда 90 киши иш билан таъминланди.
Айни пайтда корхонада тузлама, мева шарбатлари ва томат пастаси сингари етмиш турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Эътиборлиси, корхона томонидан 2019 йилда 200 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсатикични 500 минг долларга етказиш режалаштирилган. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда қўшимча иш ўринлари яратиш мақсадида Туркиядан қарийб 900 минг доллар қийматидаги янги ускуналар олиб келинаётгани экспорт салоҳияти ортишига ҳам хизмат қилади.
Тумандаги “Бестфайбер” корхонасида инновацион технологиялар асосида пластик идиш чиқиндисидан сунъий тола ишлаб чиқарилаётгани ҳам диққатга сазовор. Қирқ беш киши иш билан таъминланган корхона бир ойда 300 тонна маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга. Бу эса 330 минг долларлик экспортбоп сунъий тола демакдир.