Экспертлар: Ер юзида қум тугаб бормоқда
Ер юзида сувдан кейинги ўринда турувчи энг муҳим маҳсулотлардан бири – қум тугаб бормоқда.
“Лента.ру” хабарига кўра, қурилиш ва бошқа кўпгина соҳаларда асосий маҳсулот саналувчи қум етишмовчилиги XXI асрнинг энг йирик муаммоларидан бири бўлиши мумкин. БМТ климатологи Паскаль Педуцци: “Қумнинг ҳам тугаб қолиши мумкинлигини ўйламагандик”, деб таъкидлаган.
Рақамларга кўра, бир тонна цемент ишлаб чиқаришга 10 тонна қум кетади, бу эса йилига дунё бўйлаб 40-50 миллиард тонна қум сарфланишидан дарак беради. “Қум энг арзон маҳсулот, деб ўйлаймиз, аслида эса ундай эмас. Қум танқислиги муаммосининг қандай ҳал қилишини ҳали маълум эмас”, дейишмоқда экспертлар.