Дзюдочиларимиз Хитойда Олимпия ўйинларининг рейтинг очколари учун курашади
Хитойнинг Циндао шаҳрида “Лос-Анжелес-2028” Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини тақдим этадиган "Катта дубулға" туркумидан жой олган халқаро турнир бошланмоқда.
Мукофот жамғармаси 154 минг евродан иборат нуфузли мусобақада дунёнинг 57 давлатидан 500 нафар дзюдочи иштирок этмоқда.
“Qingdao Grand Prix 2026” халқаро мусобақасига ташланган қуръа натижаларига кўра, мазкур нуфузли мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг 23 нафар аъзоси ўз рақибларини билиб олди.
Эркаклар:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров — Жин Фенг (Хитой)
-60 кг: Баҳром Ботуров — Исмаэль Диего (Бразилия)
-66 кг: Абдураҳим Нутфуллаев — Кубаничбек Айбек уулу (Қирғиз Республикаси)
-66 кг: Дилшод Ҳамроев — Жузеппе Де Туллио (Италия)
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов — Валтерри Олин (Финляндия)/Омар Ал Шеҳада (Сурия)
-73 кг: Элбек Тожиев — Иоан Дзитак (Руминия)
-81 кг: Арслонбек Тожиев — Аурелиян Бонферрони (Швейцария)
-81 кг: Муроджон Йўлдошев — Энзо Тромбини (Бразилия)
-90 кг: Давлат Бобонов — Кинариту (Хитой)
-90 кг: Нурбек Муртазоев — Арон Сантамария (Испания)/Рой Сиван (Исроил)
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев — Женг Руиксин (Хитой)
Аёллар:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова — Ҳуҳ Мио (Корея Республикаси)
-48 кг: Севинч Муродова — Морган Аннис (Франция)
-52 кг: Сита Кадамбаева — Гефен Примо (Исроил)
-52 кг: Муҳайё Ахматова — Женг Юйи (Хитой)
-57 кг: Шукуржон Аминова — Ямини Моурия (Ҳиндистон)/Сосорбарам Лҳагвасурен (Мўғулистон)
-63 кг: Маржона Нуруллаева — Наруми Таниока (Япония)
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева — Мирьям Буткерейт (Германия)
-70 кг: Ширинжон Йўлдошева — Судаба Агаева (Озарбайжон)
-78 кг: Барчиной Қодирова — Аруна Жангелдина (Қозоғистон)
-78 кг: Маржона Кўчимова — Александра Рябченко (Россия)
+7 кг: Ирисхон Қурбонбоева — Аида Тоишибекова (Қозоғистон)
+78 кг: Умида Ниғматова — Луис Войта (Германия)

Уч кун давомида дзюдочиларимиз Циндао татамиларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиши билан бирга “Лос-Анжелес-2028” Олимпиадаси учун зарур бўладиган рейтинг балларини жамғаришга киришади.
Яна бир эътиборли жиҳати, Хитой беллашувлари дзюдочиларимиз учун жорий йил Японияда ўтадиган ёзги Осиё ўйинларига тайёргарликнинг муҳим босқичи саналади.
Мусобақа 28 июнга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА