Дусчанов Алишер Шерзод ўғлининг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда жозибадор имижни шакллантириш механизмини такомиллаштириш” мавзусида
Дусчанов Алишер Шерзод ўғлининг 08.00.12–“ Минтақавий иқтисодиёт” ихтисослиги бўйича “Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда жозибадор имижни шакллантириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.06.04 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 2 ноябрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 220100, Урганч ш., Ҳамид Олимжон кўчаси, 14-уй, 6-бино, I-608 хона.
Тел: (998 62) 224-67-00, факс: (998 62) 224-57-00
e-mail: info@urdu.uz