Дунёдаги энг антиқа фестиваллар (+видео)
Дунё шунчалик ранг-барангки, ҳар бир халқ ўз маданияти ва қарашини намоён этиш учун ноодатий байрамлар яратган. Испаниянинг Буньол шаҳрида ҳар йили “Помидорлар жанги” – “La Tomatina” ўтказилади. Оломон бир-бирига помидор отиб, бутун шаҳарни қизил рангга бўяйди, фестивалдан кейин шаҳар яна тозаланади.
Таиланднинг Лопбури шаҳрида эса “Маймун банкети” анъанавий байрамида минглаб маймун учун улкан дастурхон ёзилиб, мева ва ширинлик билан тўлдирилади.
Малайзия ва Ҳиндистонда машҳур “Тайпусам” фестивали – диний маросим чоғи баъзи иштирокчилар садоқат рамзи сифатида танасининг турли қисмига металл найза ёки илгак санчиб, маросимда қатнашади.
Жанубий Кореянинг Борёнг шаҳридаги “Лой фестивали” эса аксинча жуда қувноқ тадбир. Одамлар минералларга бой лойда ўйнайди, сирпанади ва турли мусобақаларда иштирок этиб, ҳам дам олади, ҳам соғлиқ учун фойдали дармон олади.
Бундай байрамлар дунё нечоғли қизиқарли ва турфа эканини кўрсатади.
Кўрсатувни “YouTube” саҳифамизда тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/eNcFXSli6r4" title="Dunyodagi eng antiqa festivallar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Фардона Яхшибоева,
Улуғбек Тўхтаев (видеомуҳандис), ЎзА